Эълон
2025-06-09 08:44:00 / Мажлислар
МУКОФОТ ЖАМҒАРМАСИ $1 000 000 БЎЛГАН “ PRESIDENT TECH AWARD” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ!

“President Tech Award” танлови бу сизнинг билим ва тажрибангизни намойиш этиш, қолаверса, инновацион IT ечимлар ва лойиҳаларингизни амалга ошириш учун қулай имкониятдир.
Танлов йўналишлари:
- Сунъий интеллект технологиялари;
- Ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
- Ахборот ва кибер хавфсизлик технологиялари;
- Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
- Компютер ва мобил ўйин дастурлари;
- Махсус йўналиш – Ҳакатон.
Танловда қатнашинг, ўз стартапингизни тақдим этиб, молиялаштириш имкониятига эга бўлинг!
🌐 Рўйхатдан ўтиш: https://awards.gov.uz/login
