САМАРҚАНДДА “ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ СОАТИ” ЎТКАЗИЛДИ
2025-06-02 11:25:00 / Янгиликлар
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида раҳбар ва масъул ходимларнинг сиёсий дунёқарашини ошириш, уларни юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш мақсадида “Сиёсий-маърифат соати” ташкил этилди.

Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар билан мунтазам танишиб бориш, газета-журналларни ўқиш, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм каналидаги материалларни кузатиб бориш ҳақида сўз юритилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан ўз фаолият йўналишлари билан боғлиқ савол ва таклифлар билдирилди. Жонли мулоқот шаклида ўтган соат ҳар бир иштирокчи учун фойдали маълумотларга бой бўлди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


