ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ
2025-05-16 15:10:00 / Янгиликлар

Тақдимот Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Гендер кенгаши ва консепция ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг кенгайтирилган йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати, Осиё тараққиёт банки, Швейцариянинг ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги, миллий ва халқаро ҳамкор ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
– Концепциянинг асосий мақсадларидан бири – бу аёлларнинг сув ресурсларини бошқаришда фаол иштирокини оширишдир, – дейди вазирликнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилафрўз Алиқулова. – Шунингдек, ушбу ҳужжат билан гендер статистикаси ва аудитларини ривожлантириш, сув хўжалигида таълим ва илм-фанга тенг кириш имкониятини таъминлаш каби вазифаларни олдимизга қўйганмиз. Ҳужжат Сув хўжалиги вазирлиги ваколатидаги бутун тизимни қамраб олади. Келгусида концепция доирасидаги чора-тадбирларни ичимлик суви таъминоти ва бошқа соҳаларга ҳам татбиқ этиш режалаштирилмоқда.
Тадбирда 2027 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган Ҳаракатлар режаси кенг муҳокама қилинди. Мутахассисларнинг мавзу доирасидаги фикрлари тингланиб, махсус тақдимотлар, концепцияни тайёрлаш жараёни ҳақидаги видеоматериаллар намойиш этилди. Сув хўжалиги тизимидаги ҳудудий ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизлар бу борада ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ахборот хизмати




