РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2025-05-09 08:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16 сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 7-иловаси 64-мақсади доирасида “Бўзахўр” сув тақсимлаш иншооти автоматлаштириладиган объектлар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозирда шу асосда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш ишлари якунланганидан сўнг сувни Қува тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасидан берилган тақсимот асосида инсон омили иштирокисиз, масофадан бошқариш йўлга қўйилади. Бу орқали сувни иқтисод қилишга ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга эришилади.
Қолаверса, каналлардаги сувни фақат ваколатли бўлган сув хўжалиги ходимлари бошқариши керак, рухсатномасиз ва лимитдан ортиқча сув олиш, сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан бошқариш, гидротехника иншоотларига зарар етказиш жавобгарликка тортишга олиб келишини унутмаслик лозим.
Фарғона водийси магистрал каналларидан
фойдаланиш бошқармаси

