ТУРКИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2025-04-29 12:35:00 / Янгиликлар

Ўзбек ва турк халқларини ўзаро боғлаб турувчи кўп йиллик умумий ришталар мавжудлигини тарихимиз, умумий қадриятлар, ўхшаш урф-одатлар ва анъаналар, яқин тил, маданият, ягона дин ва шу каби жиҳатларда кўриш мумкин.
Учрашувда икки давлат Президентларининг дўстона муносабатлари барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистонлик мутахассислар Туркиянинг сув хўжалигидаги ютуқлари, соҳадаги ўзгаришлар, ислоҳотлардан хабардор.
Мамлакатимизда Агробанк билан ҳамкорликда ташкил этилган “Сувчилар мактаби”нинг ўқув курсларида туркиялик етук мутахассислар фаол қатнашиб келаяпти. Шу билан бирга, Туркия компаниялари сув тежовчи технологияларни жорий этиш, чет эл инвестицияларини ўзлаштириш, консалтинг йўналишларида иш олиб бормоқда.
Сув хўжалиги вазири Туркиянинг олий ўқув юртлари, олимлари билан илмий йўналишларда ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлаш таклифини билдирди.
Элчи жаноблари таклифни мамнуният билан қабул қилиб, барча йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида элчихона кўприк бўлишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Ахборот хизмати


