Эълон
2025-04-28 15:45:00 / Мажлислар

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Ёмғир сувларини йиғиш, сақлаш ва экинларни суғоришда сарфлаш бўйича хориж тажрибаларини ўрганиш, Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2. Аҳоли томорқаларида томчилатиб суғориш, ёмғир сувларидан фойдаланишни тарғибот-ташвиқот қилиш бўйича давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш.
3. Маҳаллаларда томорқа ер эгаларининг томчилатиб суғоришни жорий этишига, сувдан, шу жумладан, ёмғир сувидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш.
4. “Сув текин эмас”, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш.
5. Давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, Интернет, ижтимоий тармоқлар, блогерлар билан яқин ижтимоий ҳамкорлигини йўлга қуйиш.
6. ОАВларида, интернет тармоқларида томчилатиб суғориш, сув ресурслари, жумладан, ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш ҳақида қизиқарли кўрсатувлар, лавҳалар, репортажлар, мақолалар эълон қилиш.
Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги.
Танловда қатнашиш учун учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
2. https://gov.uz/uz/suvchi веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган танловда қатнашиш учун ариза.
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
5. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Ижтимоий буюртма лойиҳаси учун вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағ миқдори – 100 миллион сўм.
Ҳужжатлар 2025 йил 1 майдан 30 майгача қабул қилинади.
Лойиҳани амалга ошириш даври 2025 йил 1 июлдан 30 декабргача.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100187, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 даҳаси, 11-уй.
Маълумот учун телефон: (0-371) 202-47-84.
E-mail: press@minwater.uz
