Эълон
2025-04-24 17:51:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Гулистон (Баходир)” насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича хусусий ташаббускорларнинг лойиҳа концепциялари тасдиқланди.
Потенциал давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидаги шартларга мувофиқ, ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида қатнашувчи (юридик шахс) талабгорлар мурожаат қилиши мумкин.
ДХШ лойиҳасига қизиқиш билдириш учун сўров формаси
ДХШ лойиҳасининг концепцияси
Тендерда қатнашиш шартлари:
- талабгор (юридик шахс)лар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида етарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;
- талабгор (юридик шахс)лар моддий ва малака жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.
Талабгор (юридик шахс)лар сўров формаси ва таклифларини
2025 йил 4 июнь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари керак.
Мурожаат учун манзил:
Сув хўжалиги вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳри, Қорасув мавзеси-4, 11-уй.
Teл.: +998(71) 202-47-61;
E-mail: dxsh@minwater.uz
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 100017, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 29-уй.
Teл.: +998(71) 203-50-50 (01924)
E-mail: dxshtender@imv.uz
