ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ
2025-04-22 16:55:00 / Янгиликлар

Ушбу иншоотда бўлиб ўтган семинарда хусусий шерик билан тузилган битим шартларининг бажарилиши таҳлил қилинди.
Тадбирда таъкидланишича, ўтган йиллар давомида мазкур насос станциясида хусусий шерик ўз зиммасига олган вазифаларни ўз вақтида бажариб келмоқда. Жумладан, ҳозирга қадар иншоотнинг бекаму-кўст фаолият юритиши учун 1 миллиард 400 миллион сўмга яқин инвестиция киритилди. Бу эса, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш, насос агрегатлаир учун зарурий янги ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, жамоа аъзоларини мунтазам равишда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.
Семинарда ижобий натижаларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни янада кенгайтириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати




