ИЛМИЙ-АХБОРОТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ҚЎМИТА РАИСЛИГИГА САЙЛАНДИ
2025-04-10 17:25:00 / Янгиликлар

Тўққиз нафар мустақил экспертдан иборат қўмита сув билан боғлиқ можораларни ҳал этиш учун қарама-қаршиликларсиз, шаффоф ва ҳамкорликда, Конвенция асосида иш олиб боради.
Бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Осиё минтақасида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази директори Динара Зиганшина 2025-2027 йилларда қўмитанинг раиси этиб сайланди.
Қўмитанинг янги таркиби Конвенциянинг глобал характерига мос бўлиб, унинг аъзолари Африка, Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси вакилларидир.
Шунингдек, йиғилиш доирасида Чижевна/Сем трансчегаравий дарёси бўйича муносабатларда Қўмитанинг ишлаб чиқилган юридик ва техник тавсияларини амалга оширишда эришилган натижалар тўғрисидаги масала юзасидан Черногория ва Албания билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати
