ЭКИЛГАН ҲАР БИР ТУП КЎЧАТ ЭЪТИБОРДА БЎЛАДИ
2025-03-25 10:25:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимидаги меҳнат жамоаларида баҳорги кўчат экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Воҳа сувчилари каналлар ва коллекторлар бўйлари, бошқа сув йўлларининг муҳофаза ҳудудлари, ўзларига тегишли бино ва иншоотлар атрофларига бир кунда ўртача 20–25 минг туп маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос, сувсизликка чидамли турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатини ўтқазишмоқда. Бугунги кунгача экилган кўчатларнинг умумий сони 455 минг тупдан ошиб кетди.
Шу билан бирга, экилган кўчатларни оқлаш, суғориш, уларга шакл бериш ишларига ҳам эътибор қаратилаяпти.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


