Эълон
2025-03-19 09:35:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 124-сонли ҳамда 2022 йил 25 июлдаги 404-сонли қарорларига асосан Айдар-Арнасой кўллар тизимининг бўш сув ҳавзалари участкалари танлов асосида ижарага берилиши маълум қилинади.
Танлов ташкилотчиси: “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ.
Манзили: Жиззах вилояти, Арнасой тумани, Ғолиблар шаҳарчаси.
Телефонлар: 94 347-62-27, 99 771-57-55, 93 295-99-90.
Электрон почта: aydarkol@umail.uz
Танлов предмети: Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳавзасидаги 207,9 минг гектар бўлган жами 103 та лотни балиқ овлаш хўжатларига саноат балиқ овлашни амалга ошириш учун 10 (ўн) йил муддатга очиқ танлов асосида ижарага бериш.
Талабгорлар танлов ҳақидаги батафсил маълумотларни “Айдар-Арнасой кўллар тизими ” МЧЖдан олишлари мумкин.
Талабгорлардан аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг учдан бир баравари миқдорида тўлов ундирилади. Ушбу маблағлар жамиятнинг банк ҳисоб рақамига туширилади ва танловни тайёрлаш ҳамда ўтказиш учун ишлатилади. Буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланадиган тўловлар қайтарилмайди.
Бундан ташқари, талабгордан сув ҳавзаси участкаси учун белгиланган йиллик ижара ҳаққининг 30 фоизи миқдорида тўлов (гаров пули) ундирилади. Ушбу маблағлар жамиятнинг банк хисоб рақамига ўтказилади ва танлов ғолибининг дастлабки тўлови сифатида ҳисоб-китоб қилинади. Танловда ғолиб бўла олмаган талабгорнинг ушбу тўлови қайтарилади.
“Траст банк” ХАБ Жиззах вилояти филиали. Ҳ/р.: 2021 0000 9007 4754 5001; МФО: 00491; СТИР: 304 741 887.
“Айдар-Арнасой кўллара тизими” МЧЖ.
Тўлов мақсади: “Танловда иштирок этиш учун тўлов”.
Танловда қатнашиши учун талабгор ёки унинг вакили шахсан ёхуд почта орқали буюртма хат билан, аризани икки нусхада, кўриб чиқиш учун тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов чеки билан бирга 2 та муҳрланган конвертда (АСЛИ ва НУСХАСИ) қуйидаги ҳужжатларни “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖга тақдим этиши лозим:
1. Кўриб чиқиш учун тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов чеклари (БҲМнинг учдан бир баравари миқдорида тўланганлигини тасдиқловчи).
2. Корхона гувоҳномаси ва устави (низом) нусхаси.
3. Корхона раҳбари паспорт нусхаси, раҳбарликка тайинланганлиги тўғрисида буйруқ, корхонада мавжуд ишчи-ходимлар рўйхати (паспорт нусхалари илова қилинган ҳолда).
4. Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режа:
4.1 Бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс эттирилиши лозим:
- бир йилда ўртача овланиши кутилаётган миқдор;
- иқтисодий самарадорлик ҳисоб-китоблари ҳақидаги маълумотлар;
- киритилиши кутилаётган инвестиция миқдори ва соҳаси;
- балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режанинг молиялаштириш манбалари (талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобига, кредитлар ва ҳ.к.) билан таъминланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
- ташкил этиладиган иш ўринлар сони;
- ходимлар штатининг тажрибали балиқчилар, ихтиологлар, бошқа мутахассис ва экспертлар билан тўлдирилганлиги.
5. Корхона балансидаги ёки айнан корхона раҳбари номидаги балиқ овлаш ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий-техника воситалари (русуми кўрсатилган қайиқлар ва моторли қайиқлар, автотранспорт воситалари, овлаш қуроллари, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сақлаш учун совитиш ускуналар ва ҳ.к.)нинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.
6. Талабгор корхонанинг умумий ва балиқчилик соҳасидаги фаолият даврига оид маълумот. Хусусан, балиқчилик соҳасидаги муқаддам фаолият олиб борган ва бугунги кунда жамият унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” ДУК билан шартнома асосида иш олиб борганлиги, шартнома бўйича мажбуриятларини бажарган-бажармаганлиги, ижара шартнома бўйича қарздорлиги мавжудлиги.
7. Корхона баланси (ўтган йил якуни ёки жорий йил якунланган чораги бўйича), яъни ўз маблағлари ва молиявий ҳолатлари тўғрисида маълумот.
8. Талабгорнинг табиатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлари комплекси.
Талабгордан юқорида кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Танловда иштирок этиш учун қизиқиш билдирган юридик шахслар жамиятдан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни олишлари мумкин:
1. Танловда қатнашиш шартлари, талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжат ва маълумотлар рўйхати.
2. Танловга қўйилган сув ҳавзаси участкаларига оид маълумотлар:
- сув ҳавзаси участкаси (контури)нинг рақами;
- жойлашган координатлари;
- майдони;
- харита-схемаси;
- балиқ маҳсулдорлиги;
- йиллик ижара ҳақи миқдори.
3. “Айдар-Арнасой кўллар тизими” участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига балиқ етиштириш ва овлаш учун ижрага бериш шартнома лойиҳаси билан жамиятда танишишлари мумкин.
Талабгорларнинг танлов таклифлари жойлашган конвертлар 2025 йил 14–15 апрель кунлари соат 10:00 да Жиззах шаҳри, Бешқувур кўчаси, 56-уйда жойлашган Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маъмурий биносида очилади.
Танловга оид ҳужжатлар 2025 йил 11 апрель куни соат 18:00 га қадар жамият маъмурий биносида қабул қилинади.
