СУВ РЕСУРСЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИДА АНИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – АСОСИЙ МЕЗОН
2025-03-12 12:25:00 / Янгиликлар

Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисида”ги 174-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда сувдан фойдаланиш ва истеъмол қилиш тартибини белгилаш, ҳар бир сув олиш жойларини сувни ҳисобга олиш воситалари билан жихозлаш, сув олиш жойларини сувнинг кундалик ҳисоб журналлари билан таъминлаш, олинган ва етказиб берилган сувлар учун икки томонлама далолатномалар расмийлаштириш ҳамда сув ҳисоби ва ҳисоботини олиб бориш бўйича бир қатор кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилган.
Қарорга мувофиқ жорий йилнинг 2 ойи давомида сув хўжалиги тизим ташкилотлари ҳисобидаги ирригация тармоқларида жойлашган 6175 та гидропостларда жорий ва капитал таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. 4615 та гидропостларнинг паспортлари, 1950 та гидропостларнинг метрологик хужжатлари намунавий шаклда расмийлаштирилди.
Гидрометр ходимлар томонидан белгиланган режага асосан 1,9 млн марта назорат-кузатув ва 48,4 минг марта назорат-ўлчов ишлари амалга оширилиб, белгиланган тартибда гидропостларнинг сув сарфи жадвалларига тузатишлар киритиб борилди.
Мазкур давр мобайнида сув хўжалиги тизим ташкилотлари томонидан 64 та сув ўлчаш воситалари тарировка ва қиёслаш кўригидан ўтказилди ҳамда 16 та гидрометрик штанга ва 254 та сув ўлчаш рейкалари харид қилинди.
Сув хўжалиги тизим ташкилотларида жами 1543 нафар гидрометр ходимлар фаолият юритиб келаётган бўлиб, шундан 293 нафари муҳандис-гидрометрлар, 1246 нафари техник-гидрометрлар ҳисобланади.
Муҳандис-гидрометрларнинг барчаси олий маълумотли мутахассислар бўлиб, бундан ташқари техник-гидрометр лавозимларига 632 нафари олий ҳамда 633 нафари ўрта-махсус маълумотли мутахассислар ишга қабул қилинган.
2024-2025 йиллар давомида гидрометр лавозимларига 270 нафар олий маълумотли мутахассислар ишга қабул қилиниб, олий маълумотли гидрометрлар сони 664 нафардан 934 нафарга етказилди.
Ўз навбатида, жорий йил 1-чораги якунига қадар яна 3018 та гидропостларни таъмирлаш, 2512 та гидропостларни аттестациядан ўтказиш, 6 та сув ўлчаш қурилмасини тарировка кўригидан ўтказиш ва 691 та рейкалар харид қилиш режалаштирилган.
Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати




