«СУВЧИЛАР МАКТАБИ» ТИНГЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
2025-02-12 16:55:00 / Янгиликлар
Термиз туманида фаолият кўрсатаётган «Сувчилар мактаби»нинг галдаги машғулотларида Қумқўрғон ва Термиз туманларидаги фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этаяпти.
Тингловчиларга соҳа олимлари ва тажрибали мутахассислар томонидан деҳқончилик маданиятини ошириш, сув ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежамкор технологияларидан фойдаланиш афзалликлари ҳамда ҳосилдорликни ошириш омиллари тўғрисида батафсил тушунча ва тавсиялар берилаяпти.
Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев «Сувчилар мактаби»даги навбатдаг машғулотда иштирок этиб, сув ресурсларида оқилона фойдаланишга эришиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу борада истеъмолчилар ўртасида сувни адолатли тақсимлаш, унинг ҳисобини тўғри юритиш, уларга “сув – текин эмас” ғоясини сингдириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
