“СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ СТИПЕНДИЯСИ” ГУВОҲНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ
2025-01-31 17:20:00 / Янгиликлар

Мурожаат ижобий ечим топиб, иқтидорли талабаларни моддий рағбатлантириш, соҳага қизиқтириш, уларни яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида “Сув хўжалиги вазири стипендияси” жорий этилди.
2025 йилда ушбу стипендияга “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ва унинг филиалларидан 8 нафар талаба муносиб кўрилди. Улардан пойтахтдаги факультетларда таълим олаётган 4 нафарига бугун бўлиб ўтган “Вазир ва ёшлар” учрашувида стипендия гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.
Стипендия совриндорлари:
Гидромелиорация факультети Сув хўжалиги ва мелиорация йўналиши 3-босқич талабаси Уралова Мадина Ғанишеровна;
Гидротехника қурилиши факультети Ирригация тизимларида гидротехника объектлари йўналиши 3-босқич талабаси Каримова Дилором Азим қизи;
Гидромелиорация факультети Сув хўжалиги ва мелиорация йўналиши 4-босқич талабаси Исмоилов Шухратбек Илхомжон ўғли;
Гидромелиорация факультети Мелиоратив гидрогеология йўналиши 4-босқич талабаси Шамсиева Мафтуна Ойбек қизи.
Учрашувда шундай иқтидорли талабаларни тарбиялаб, таълим бераётган устозларга ташаккур билдирилди.
Ахборот хизмати


