“СУВЧИЛАР МАКТАБИ"НИНГ 2025 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ
2025-01-30 14:55:00 / Янгиликлар
Сувчилар мактабида фермерлар, сув истеъмолчилари сув ресурсларидан фойдаланиш тартиби, замонавий суғориш технологиялари, ҳудудларнинг тупроқ шароити, суғориш муддатлари ва меъёрлари ҳақидаги билимларни эгаллашмоқда.

Бугундан бу йилги ўқув курслари бошланди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев, “Агробанк” АТБнинг Сув ва ижтимоий лойиҳалар маркази директори М.Ҳайитбоев иштирок этди.
Ўқув курсида давомида замонавий сув тежамкор технологияларнинг афзалликлари, “сув – текин” эмаслигини илмий жиҳатдан асослаб бериш ва истеъмолчилар ўртасида тарғиб этиш муҳимлиги таъкидланди.
Ахборот хизмати




