Эълон!
2024-11-29 11:15:00 / Мажлислар
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Наманган вилоятида жойлашган 34 дона насос станциялари 9 дона қудуқларни насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича хусусий ташаббускорнинг лойиҳа концепцияси тасдиқланди.
Потенциал давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидаги шартларга мувофиқ, ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида қатнашувчи (юридик шахс) талабгорлар мурожаат қилиши мумкин.
ДХШ лойиҳасига қизиқиш билдириш учун сўров формаси
ДХШ лойиҳаларининг концепцияси Файл1, Файл2, Файл3, Файл4, Файл5
Тендерда қатнашиш шартлари:
– талабгорлар (юридик шахс) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида етарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;
– талабгорлар (юридик шахс) моддий ва малака жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.
– талабгорлар (юридик шахс) сўров формаси ва таклифларини 2025 йил 12 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари керак.
Мурожаат учун манзил:
Сув хўжалиги вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳри, Қорасув массиви-4, 11-уй. Тел.: (71) 202-47-61; email: dxsh@minwater.uz
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 100017, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй.
Телефон рақами: +998(71)203-50-50 (01924)
Электрон почта манзили: Jalil.Boykalanov@imv.uz
