ДЕНОВ ТУМАНИДАГИ ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИ ЕРЛАРИНИ ОҚАР СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИ ЯХШИЛАНДИ
2024-11-20 17:00:00 / Янгиликлар

Ушбу канал анча вақтдан бери таъмирланмагани боис бир қисми лойқаю ҳарсанг тошлар билан кўмилиб қолган, сув ўтказувчи металл қувур эса яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Бу эса «Ушор» қишлоғидан ҳам кўра пастроқда жойлашган «Сина» қишлоғи ерларини суғоришни мураккаблаштириб юборди.
Ушбу тоғ қишлоқлари ҳудудидан ўтган «Булунғур» каналини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида «Suyunbek Surxon» МЧЖ қурувчилари техника чиқиши қийин бўлган тоғ шароитида меҳнат қилиб, каналнинг 5,012 қисмини таъмирлашди. Реконструкция жараёнида каналнинг лойиҳада белгиланган қисми бетонлаштирилиб, бир километр узунликда металл қувур ётқизилди. Суғориш тармоғини реконструкция қилиб, фойдаланишга топширилиши ҳар икки тоғ қишлоғидаги 2760 гектар экин ерлари ва аҳоли томорқаларини кафолати равишда оқар сув билан таъминлашга шароит яратди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

