КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ КУШАНДАСИ
2024-10-09 15:55:00 / Янгиликлар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида бу иллат омилларига чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир. Ҳар қандай жамият учун ушбу иллатга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Бугун Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилган ўқув-семинари ҳам айнан шу мавзуга қаратилиб, унда бошқарма бош юрисконсульти Б.Асадов томонидан кун тартибидаги масала юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Хусусан, сув хўжалиги тизимида бу иллатга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича доимий тарзда профилактика тадбирларини ташкил этиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

