КУЗАТУВ ҚУДУҚЛАРИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА
2024-09-10 17:20:00 / Янгиликлар

2021–2024 йиллар давомида 749 та кузатув қудуғига онлайн маълумот узатувчи “Дайвер” қурилмалари ўрнатилди. Бунинг натижасида қудуқлардан олинаётган маълумотларни MWR ва MIS дастурлари орқали кунлик таҳлил қилиб бориш учун имконият юзага келди.
Мелиоратив экспедиция томонидан ташкил этилган ва 10 нафар мутахассислардан иборат бўлган сервис гуруҳи ушбу замонавий қурилмаларнинг талаб даражасида ишлашини таъминлаб боради.
Шу кунларда мазкур гуруҳ томонидан кузатув қудуқлари ва уларнинг ҳимоя воситаларини таъмирлаш-тиклаш, буёқлаш, атрофини ободонлаштириш, бегона ўтлардан тозалаш ишлари бажарилмоқда.
Шунингдек, “Дайвер” қурилмаларнинг ҳолати ҳам кўздан кечириб чиқилаяпти.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


