СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2026-04-17 17:40:00 / Янгиликлар

Чортоқ туманидаги “Айқирон” насос станциясида республика кўргазмали семинарининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, вазир ўринбосари Р.Қаршиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов ва бошқалар сўзга чиқди.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижаси, сувни асраш, тежамкор технологиялар қамровини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш бўйича республикамизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Наманган вилояти сув хўжалиги соҳасидаги янгилик ва ўзгаришлар, “Айқирон” насос станцияси фаолияти ҳамда “Чортоқ тажрибаси” асосида насос станциялари ва суғориш тармоқларини давлат хусусий шериклик асосида бошқарувга беришнинг аҳамияти ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Кўргазмали семинар давом этмоқда.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати






