ЖИЗЗАХЛИК СУВЧИЛАР СПОРТДА ҲАМ ПЕШҚАДАМ
2026-04-10 18:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши томонидан “Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан спортнинг стол-теннис тури бўйича ташкил этилган мусобақада жиззахлик сувчилар ҳам муносиб ишторок этди.

Мазкур мусобақада турли ташкилот ва муассасалардан келган иштирокчилар ўзаро беллашиб, спортга бўлган қизиқиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшдилар.
Мусобақа якунларига кўра Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул ходими Заҳриддин Раҳимов 35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

