“ЭНГ ЯХШИ РЕПОРТАЖ” ТАНЛОВИ
2026-03-13 17:45:00 / Янгиликлар

Танловга 2026 йилнинг 16 мартидан 22 мартигача расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар қабул қилинади.
Танловга юборилган материалларда сув хўжалиги ташкилотларида Наврўз умумхалқ байрамининг нишонланиши ёритилиши лозим.
Танловда матбуот котиблари билан бирга, сув хўжалиги ходимлари, ижодкорлар, ҳаваскорлар қатнашиши мумкин.
Танлов ғолибига диплом ва совғалар топширилади.
Эслатиб ўтамиз, танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-декабрда қабул қилинган “Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМҚ-824-сон қарори 2-иловаси 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
