СУВ – ТИРИКЛИК МАНБАИ
2024-06-11 16:03:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан мунтазам равишда сувдан фойдаланувчилар ва сув истемолчилари томонидан қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилмокда.
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси ходимлари томонидан 2024 йилнинг бошидан буён сувдан оқилона фойдаланиш ва обиҳаёт истеъмолида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида 916 марта қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳар бир ҳолат юзасидан белгиланган меъёр-талаблар асосида қонуний чоралар кўрилди. Тизимдаги ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантириш ва ёзма кўрсатмалар мунтазам берилиб келинмоқда.
Жумладан, Сирдарё вилояти туманиларида сувдан фойдаланиш бўйича кунлик назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан вилоят туманларида мунтазам ишлар олиб борилиб белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органларга маъмурий ва молиявий санкция ҳужжатлари расмийлаштирилиб, тегишлиги бўйича чора кўрилиши учун юборилиши таъминланмоқда.
Вилоят ҳудудларида сувнинг аҳамияти ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича амалий семинарлар ҳар ҳафтада давомида муайян долзарб мавзуга бағишланган, тириклик манбаи бўлган бебаҳо неъматни кўз қорачиғидек асрашни тарғиб этган тадбирлар, анжуман ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Баҳодир Мамиров,
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси
Сирдарё вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи
