БУХОРО ВИЛОЯТИДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИЛГАН ҒЎЗАЛАР ҲОСИЛГА КИРДИ
2024-06-11 15:56:00 / Янгиликлар
Бухорода чигит экишда янгича усул – ерга бир вақтнинг ўзида плёнка тўшаб, томчилатиб суғориш қувурларини тортиб чигит экиш анча оммалашиб бормоқда. Олотлик кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ушбу янгиликнинг афзал жиҳатларига мана икки йилдирки, гувоҳ бўлишмоқда. Уларнинг таъбири билан айтганда, эртанги ҳосилнинг баракаси барибир бўлакча бўлади. Айни кунларда ҳам туманда шу усулда экилган ғўза кўчатлари ҳосилга кирган.

Олот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари Шерзод Шариповнинг таъкидлашича, бу йил тумандаги 210 гектар ёмғирлатиб суғорилган ғалла майдонларининг ҳар гектаридан 100 центнердан ошириб хирмон кўтарилмоқда.
– Туманимизда жорий мавсумда 511 гектар майдондаги ғўза экинлари томчилатиб суғориш режалаштирилган, – дейди Ш.Шарипов. – Айни вақтнгача барча майдонларда қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилаяпти. 27 та фермер хўжалигидан 7 таси эса томчилатиб суғориш усулида экинларни обиҳаётга қондирмоқда.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати

