ЭНГ КЎП СУВ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ 5 ТА МАМЛАКАТ
2026-02-20 14:40:00 / Янгиликлар

• Ҳиндистон ≈ йилига 761 миллиард м³
Дунё аҳолисининг 18% ва сув ресурсларининг тахминан 4% Ҳиндистонга тўғри келади. Мамлакатда сув ресурсларининг 80% қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Сув захираларининг катта қисми бориш қийин бўлган жойлар – 4000 метрдан баланд бўлган Ҳимолай тоғларининг чўққиларида жойлашган.
• Хитой ≈ йилига 601,6 миллиард м³
Хитой дунё аҳолисининг бешдан бир қисмига эгалик қилади, аммо у дунёдаги чучук сув ресурсларининг атиги 7% га эга. Ўртача ҳар бир кишига йилига 116 000 литр сув сарфлайди. Мамлакат сув ресурсларининг тахминан 85% қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлатилади. 2035 йилга келиб, Хитой саноат эҳтиёжларини қондириш учун захираларини беш баравар ошириши керак бўлади.
• Қўшма Штатлар ≈ йилига 444,3 миллиард м³
Бир неча ўн йиллар давомида Қўшма Штатлар дунёдаги энг йирик сув истеъмолчилари қаторида бўлиб келган. Нью-Йорк шаҳрининг ўзи ҳар куни тахминан бир миллион литр сув ишлатади. Қўшма Штатларда истеъмол қилинадиган сувнинг чорак қисми атиги тўртта штат: Калифорния, Техас, Айдаҳо ва Флорида томонидан истеъмол қилинади.
• Индонезия ≈ йилига 222,6 миллиард м³
Индонезияда истеъмол қилинадиган сувнинг 70% қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Мамлакатда улкан сув захиралари мавжуд бўлса-да, унинг катта қисми ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиши туфайли истеъмол қилиш учун яроқсиз.
• Покистон ≈ йилига 183,5 миллиард м³
Индонезия сингари, Покистон ҳам сувининг тахминан 70% ни қишлоқ хўжалиги учун ишлатади. Бу минтақада сув танқислиги хавотирли даражага яқинлашмоқда.
Интернет материаллари асосида ЎзЖОКУ 1-курс талабаси М.Нормахматова тайёрлади.
