“ЎЗБЕКИСТОН-ТОЖИКИСТОН” ДЎСТЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-02-02 17:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда дўстлик жамиятининг 2025 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди.
“Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти 2019 йилда ташкил этилган. Низомига кўра, “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари орасида маданий-маърифий, таълим-фан соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмасидир.
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитанинг бўлим бошлиғи А.Ўроқов мамлакатимизда дўстлик жамиятлари, уларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди. Қўмита ва жамият ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига тўхталиб ўтди.
Дўстлик жамияти аъзолари Сув хўжалиги вазирлиги вакилларидан иборат. Улардан айримлари бошқа жойларга ишга ўтганлиги сабабли ўрни бўшаб қолган. Йиғилишда жамиятга янги аъзолар қабул қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари кўпчилик овоз билан Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Қаршиев Рустам Жўраевични “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти Бошқаруви раиси этиб сайладилар.
Йиғилишда дўстлик жамиятининг 2026 йилдаги режалари белгилаб олинди.
Умиджон Мамарасулов






