НУРОТА ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2026-01-30 16:55:00 / Янгиликлар

Тадбирда вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоят сув хўжалиги ташкилотлари мутасаддилари, туман ҳокимлиги масъуллари, фермерлар ва бошқа сув истеъмолчилари, фуқаролик жамияти институти ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Видеомулоқот чоғида туман сув истеъмолчилари томонидан ўнга яқин мурожаат йўлланди. Жумладан, “Холмирза” фермер хўжалиги раҳбари Х.Муродов экин майдонларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида “Аgrosubsidiya” ЯАТ орқали имтиёзли кредит олиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мутахассисларга мурожаатчининг ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди.
Шунингдек, “Даврон Бобожон” фермер хўжалиги раҳбари Д.Бобожонов қуёш панелларини ўрнатишда мавжуд имтиёз ва субсидиялардан фойдаланиш учун амалий ёрдам берилишини сўради. Ушбу мурожаат ҳам шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, тартиб-таомиллар тушунтирилди.
“Усто Хўжа” фермер хўжалиги раҳбари Н.Болтаев эса ҳудуддаги суғориш тик қудуқни таъмирлашни сўраб мурожаат қилди. Мутасадди ташкилотларга 5 кун муддатда носозлик сабабларини аниқлаб, таъмирлаб бериш вазифаси юклатилди.
Видеомулоқот чоғида мурожаатчилар томонидан қўйилган барча масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ахборот хизмати



