ЭЪЛОН
2024-05-14 11:00:00 / Мажлислар
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Фарғона туманида жойлашган “Повулғон” насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича давлат шериги томонидан лойиҳа консепцияси тасдиқланди.
Потенциал давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, қуйидаги шартларга мувофиқ ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида қатнашувчи (юридик шахс) талабгорлар мурожаат қилиши мумкин.
ДХШ лойиҳасига қизиқиш билдириш учун сўров формаси
Тендерда қатнашиш шартлари:
– талабгорлар (юридик шахс) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида етарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;
– талабгорлар (юридик шахс) моддий ва малака жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.
– талабгорлар (юридик шахс) сўров формаси ва таклифларини 2024 йил 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари керак.
Мурожаат учун манзил:
Сув хўжалиги вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳри, Қорасув массиви-4, 11-уй. Тел.: (71) 202-47-61; e-mail: dxsh@minwater.uz
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 100017, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй.
Телефон рақами: +998(71)203-50-50 (01924)
Электрон почта манзили: e-mail: ppp@imv.uz
