ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
2025-12-23 17:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 30 августдаги 02-1418-сонли топшириғи “Йўл харитаси”нинг 13-банди ижроси юзасидан сув тежовчи технологияларни жорий қилишда “Бир канал – бир тизим” тамойили асосида пилот лойиҳасини субсидия учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобига амалга ошириш лойиҳаси бўйича салоҳиятли пудрат корхонасини жалб қилиш мақсадида тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда тендерга эълон бериш учун консалтинг компанияни танлаш юзасидан танлов ўтказилиши эълон қилинади.
Барча ҳужжатлар талабгор ташкилотнинг расмий фирма бланкасида раҳбар томонидан тасдиқланган ва муҳр қўйилган кўринишда тақдим этилиши шарт.
Лойиҳа бўйича қўшимча маълумотларни Вазирликнинг Сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш бошқармасидан олиш мумкин (тел: 71-202-47-82, 93-558-83-21).
Танлов таклифларини тақдим этишнинг охирги муддати 2025 йил 31 декабр куни соат 15:00 га қадар бўлиб, қуйида келтирилган манзилга топширилиши сўралади.
Консалтинг компанияни танлаш бўйича танлов Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 11-уйда (Сув хўжалиги вазирлигида) ўтказилади.
