СУВЧИ АЁЛГА ЭҲТИРОМ
2025-12-11 17:20:00 / Янгиликлар

Сайхунобод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бош муҳандиси Зохида Рахманова Президентимиз Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Шунингдек, у “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишонига ҳам сазовор бўлди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ бошлиғи Нуркамол Атақулов сирдарёлик сувчилар номидан Зохида Рахмановани қутлади.
– Сув ресурсларини бошқариш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтиришда Зохида опанинг ҳиссаси беқиёс, – деди Қуйи Сирдарё ИТҲБ бошлиғи Нуркамол Атақулов. – Бундай фидоий, масъулиятли ва ташаббускор ходимларимиз билан фахрланамиз. Уларнинг меҳнати нафақат бир ҳудуд, балки бутун соҳа тараққиёти учун хизмат қилади.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

