САМАРҚАНДЛИК СУВЧИЛАР 9 ДЕКАБРЬ – КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АКЦИЯ ЎТКАЗДИ
2025-12-09 14:05:00 / Янгиликлар
БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан буён 9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши кураш куни (International Day Against Corruption) сифатида жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг нишонлаб келинади.

Ушбу сана муносабати билан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимлари томонидан коррупциянинг олдини олиш, ошкора ва шаффоф иш муҳитини шакллантиришга қаратилган махсус акция ўтказилди.
Акция давомида ходимлар қонун устуворлигини таъминлаш, мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати







