ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИДА КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2025-12-03 17:25:00 / Янгиликлар
2025–2026 йиллар куз-қиш даврида Қизилтепа туманида 32,3 км узунликдаги хўжаликлараро каналларни машина-механизмлар ёрдамида лойқадан тозалаш, 9 км узунликдаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш ҳамда 18 дона гидротехника иншооти ва 14 дона сув ўлчаш гидропостни таъмирлаш режалаштирилган.

Бугунги кунда Қизилтепа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан кузги-қишки тадбирлар доирасида 7 км узунликдаги ички суғориш тармоқларида бетонлаштириш, 25,8 км узунликдаги хўжаликлараро каналларда машина-механизмлар ёрдамида лойқадан тозалаш ҳамда 15 дона гидротехника иншооти ва 12 дона сув ўлчаш гидропостида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Айни кунларда “Рухобод” ички суғориш тармоғининг 1 км узунликдаги қисмини бетонлаш ишлари амалга оширилиб, кузги-қишки таъмирлаш-тиклаш жараёнлари давом этирилмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


