“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИДА “КОРРУПЦИЯ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР” МАВЗУСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2025-12-01 16:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда коррупциянинг жамият ва давлат бошқарувига етказадиган зарари, унинг олдини олишда ҳар бир давлат хизматчисининг шахсий масъулияти муҳим эканлиги қайд этилди.
Шунингдек, иштирокчиларга давлат хизматчисининг хизмат одоби, қонунчиликда белгиланган чекловлар, манфаатлар тўқнашуви тушунчалари ҳамда уларни бузиш оқибатлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Коррупциянинг ҳар қандай кўриниши қонун билан қатъий жазоланиши, давлат хизматчиси фақат қонун талаблари асосида, холис ва масъулиятли тарзда иш юритиши шарт эканлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида коррупция профилактикаси бўйича амалий мисоллар келтирилиб, ташкилот ва ходимлар ўртасида очиқлик, шаффофлик ҳамда ҳалолликни таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати


