ЎҚУВ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ
2025-11-29 17:55:00 / Янгиликлар

Тингловчилар куннинг биринчи ярмида назарий машғулотларни ўтган бўлса, куннинг иккинчи ярмида ишлаб чиқаришлар билан танишди.
Жумладан, тингловчилар пойтахтимиздаги “TEXNOPARK” MChJнинг импорт ўрнини босувчи кенг ассортиментдаги саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва маиший техника воситаларини кўздан кечирди.
“Ўзмахсуссувтаъмиртаъминот” АЖ мамлакатимиздаги электр двигателлар, генераторлар ва насос ускуналари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан ҳисобланади. Корхона фаолияти лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашдан тортиб етказиб бериш, монтаж қилиш ва объектни ишга туширишгача бўлган барча босқичларни қамраб олади.
“Сувмаш” АЖ саноатнинг турли йўналишлари учун юқори сифатли насос ускуналари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Ушбу корхоналарга ташриф тингловчилар учун фойдали бўлди.
Ўқув курси якунида барча тингловчиларга сертификат топширилди.
Тадбирларда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев иштирок этди.
Ахборот хизмати








