ТАБИАТ ВА МЕҲНАТ УЙҒУНЛИГИ
2025-11-08 15:25:00 / Янгиликлар

Бугун Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А–373-автомобил йўлининг 45-километри ўнг томонида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Яшил макон” боғини ташкил этиш мақсадида ҳашар уюштирилди.
Унда Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотларидан 300 нафарга яқин ишчи-ходимлар, муҳандис-техник мутахассислар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ҳашарга 10 дан ортиқ махсус техника, транспорт ва сув ташиш воситалари жалб этилди. Уларнинг ёрдамида ҳудуддаги ер майдонлари ҳашар олдидан тайёрланди ҳамда кўчат экиш учун шароит яратилди.
Экофаоллардан бири, Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ бошлиғининг ўринбосари Алижон Зокировнинг айтишича, тадбир давомида 1 гектар майдонга 500 дан зиёд кўчат ерга қадалди. Ҳашар фаол ва кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтди.
Кўчат экиш бўйича ҳашар эртага ҳам давом эттирилади.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати



