ЯШИЛ БЕЛБОҒ ЭКО АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2025-11-25 15:20:00 / Янгиликлар

Жумладан, Норин-Қорадарё ИТҲБ ва унинг тизим ташкилотлари томонидан Андижон вилоятда ўтказилган Эко акциясида фаол қатнашиб, сув хўжалиги объеклари атрофидаги ер майдонларига манзарали ва мевали дарахт кўчаларини экишда фаол қатнашдилар.
Мавсум бошидан бери 550 минг 800 туб мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экиш ишлари олиб борилган бўлиб, белгиланган режанинг қайриб 94 фоизи бажарилди.
– Доно халқимиз “Яхшидан боғ қолар” деб бежиз айтмаган, – дейди экофаол ходимлардан бири, Норин-Қорадарё ИТҲБнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича масъул ходими Беҳзодбек Ахмедов. – Бугунги кунда экилаётган ҳар туп дарахт шунчаки мажбурият юзасидан эмас, балки меҳр билан ерга ўтқазилмоқда.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати


