СУВ ВА САЛОМАТЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2025-11-25 16:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Сув ва соғлиқни сақлаш муаммолари бўйича протоколига қўшилган дунёдаги йигирма тўққизинчи ва Марказий Осиёдаги биринчи давлатга айлангани мамнуният билан қайд этилди.
Протоколга қўшилиш Ўзбекистоннинг сони ўсиб бораётган аҳолисини сув билан юқадиган касалликлардан ҳимоя қилиш ҳамда сув таъминоти, санитария, гигиена ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳаракатларни янада рағбатлантириш ва мақбуллаштиришга хизмат қилади.
Учрашувда томонлар сув ресурсларини самарали бошқариш, ичимлик суви сифатини яхшилаш ва аҳолининг санитария-гигиена шароитларини такомиллаштириш борасида БМТнинг Европа Иқтисодий комиссияси билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этди.
Учрашувда Протоколнинг миллий мақсадлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларни индикаторлар асосида баҳолаш, сув хавфсизлиги режаларини кенг жорий этиш ҳамда техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув ва саломатлик соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш каби қатор масалалар муҳокама этилди.
Ахборот хизмати


