ФРАНЦИЯНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2025-11-21 17:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда томонлар Ўзбеккистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияга асосан изчил ривожланиб бораётганлигини таъкидлади.
Жумладан, сув хўжалиги соҳасида қам қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Энг йирик қўшма лойиҳалардан бири – “Қорақалпоғистон Республикасида “Суенли” канали ирригация тизимини реконструкция қилиш” лойиҳасининг умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, Франция тараққиёт агентлиги ва Европа инвестиция банки томонидан молиялаштирилмоқда.
Бу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларини самарали бошқариш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Учрашувда Ўзбекистон сув хўжалиги хўжалигини модернизация қилиш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, соҳа мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш орқали сув ресурсларини барқарор бошқаришда ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама этилди.
Ахборот хизмати


