Жамоатчилик кенгаши
Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари,
функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, Вазирлик зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий
ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича Вазирлик ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
биргаликда мулоқот қилиш, Вазирликнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун Вазирликни фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариш;
Вазирликка нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган сотсиал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни умумлаштириш ва баҳолаш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан Вазирликнинг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
Вазирлик фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Вазирлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Вазирликнинг расмий веб-сайтида жамоатчилик кенгаши фаолияти билан боғлиқ очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни жойлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Вазирлик фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Вазирлик тизимидаги муассасалар ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.
Жамоатчилик кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Вазирликнинг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирликка тегишли таклифлар киритади;
Вазирликнинг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари
ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилади, шунингдек, ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Вазирлик фаолиятига тааллуқли унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва қарорларини такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган таклифларни Вазирлик ходимлари ўртасида муҳокама қилишга бағишланган тадбирларни ташкил этишда қатнашади;
давлат дастурлари лойиҳаларини, тадбирлар режаларини ва Вазирлик фаолиятига тааллуқли, шу жумладан коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ваколатлари доирасида иштирок этади, бажарилган ишларнинг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Вазирликка нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни кўриб чиқади;
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг фуқаролар билан учрашувларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни ташкил этишда, шу жумладан жойларга бориб ташкил этишда қатнашади, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади;
Вазирлик тизимидаги муассасалар ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини яхшилашда, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш муаммоларини ҳал этишда кўмаклашади;
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари бўйича Вазирлик ходимлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;
Вазирликда, унинг ҳудудий бўлинмаларида, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларида соғлом ишчанлик муҳитини ривожлантириш, қонунийликни, юксак ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, ходимларда Ватанга содиқлик руҳини ва қонунларга бўлган ҳурматни кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, руҳий ва маънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
мамлакатда ва хорижда кенг жамоатчиликни Вазирлик фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилишни таъминлайди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Вазирлик фаолиятига бағишланган илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этади;
Вазирлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши
ТАРКИБИ
| № | ИМЗО | Лавозими |
| 1 | СИДИКОВ Зафар Умарович |
Ўзбекистон врачлар ассоциацияси рахбари Кенгаш раиси |
| Комиссия аъзолари | ||
| 2 | БАСИТХАНОВА Эльмира Иркиновна |
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари |
| 3 | АГЗАМОВ Абдували Абдуганиевич | Ўзбекистон врачлар ассоциацияси Президиум аъзоси |
| 4 | ХАНАПИЯЕВ Фарход Рахманович | Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси |
| 5 | АБДУРАХИМОВ Зохид Абдувасикович | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Курортология илмий-амалий маркази директори |
| 6 | САНАЕВ Фурқат Чориевич | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, матбуот хизмати бўлими бошлиғи - вазирнинг матбуот котиби |
| 7 | ВАИСОВ Адхам Шавкатович | Ўзбекистон хусусий врачлар ассоциацияси раиси |
| 8 | УСМАНОВА Гулнора Махамаджановна | Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси раиси |
| 9 | МУРАТОВА Надира Баходировна | Исида компанияси директори |
| 10 | БЕГАЛИЕВ Саломат Макситбаевич | Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси |
| 11 | МАМАНОВ Сардор Собир ўғли | Соғлиқни сақлаш вазирлиги Комлпсияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи |
| 12 | САТТОРОВ Мустафокул Жумаевич | Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Сурхондарё бўлими раиси |
| 13 | АХМЕДОВА Зухра Хожимуратовна | Миробод туман 3-сон оилавий поликлиникаси бош врачи |
| 14 | МУХТАРОВ Шухрат Турсунович | Республика урология илмий-амалий маркази директори |
| 15 | ШАЙХОВА Холида Еркиновна | Ўзбекистон отоларингологлар ассоциацияси раиси |
| 16 | МУХИТДИНОВ Салоҳиддин Зухруддин ўғли | Тиббиёт ташкилотлари ассоциацияси ижрочи директори |
* Изоҳ: кенгаш аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс кенгаш аъзоси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2025-йил ИИ ярим йиллик учун. ИШ РЕЖАСИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси. БАЁННОМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг telefon рақами, почта ва електрон манзиллари, ижтимоий мессенжерлардаги расмий саҳифалари тўғрисида. МАЪЛУМОТ
Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
Вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида 2025 йил 9 сентябрдаги 282-сонли буйруғи.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ДАСТУРИ ва КУН ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан 2022 йил II чорак давомида ўтказилган йиғилишлар ва кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан МАЪЛУМОТ
Йиғилиш баённомалари:
Жамоатчилик кенгаши таркиби Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 30 июндаги 156-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Вазирлик Матбуот хизмати Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Матбуот хизмати билан боғланиш:
тел. +998 (71) 241-16-40
e-mail: furkat.sanaev@minzdrav.uz
