ССВ: Жамоатчилик билан мулоқот янада кучайтирилади
2026-06-25 13:55:00 / Янгиликлар

Йиғилишда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда олдинда турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мазкур жараёнда Жамоатчилик кенгаши вазирлик ва жамоатчилик ўртасидаги самарали мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.
Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон врачлар ассоциацияси раҳбари Зафар Сидиков ўз сўзида вазирлик ва жамоатчилик ўртасидаги очиқ мулоқотни янада кучайтириш, фуқароларнинг фикр ва таклифларини тизимли равишда ўрганиш муҳим аҳамият касб етишини таъкидлади.
Шунингдек, кенгаш аъзоларининг ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга оид таклифлари тингланиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли шакллантириш ҳамда фуқаролик жамияти институтларини қарорлар қабул қилиш жараёнига кенг жалб етиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик назорати - соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим омилларидан биридир.
ССВ Матбуот хизмати.


