Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
2025-10-14 17:15:00 / Янгиликлар
Унда қайд этилганидек, фуқаролик жамияти сари дадил одимлаётган юртимизда жамоатчилик тузулмалари ўрни ва нуфузи сезиларли даражада ошмоқда. Хусусан, бу борада Президентнинг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тузилган кенгашларнинг катта ўрни бор.

Негаки, уларнинг жамоатчилик назоратини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти тобора изчиллик касб этаётир. Буни вазирлик ҳузуридаги Кенгаш томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳам яққол тасдиқлайди.
Йиғилишда мазкур тузилма фаолияти самарадорлигини янада ошириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ҳамда Жамоатчилик кенгашининг янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


