Соҳада тежамкорлик - бирламчи вазифамиз!
2025-01-28 09:20:00 / Янгиликлар

Самимий кечган мулоқотда вазирлик ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражадаги битим ва келишувлар асосида ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, Жаҳон банки билан “Андижон, Чирчиқ, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида марказлаштирилган иситиш тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг амалга ошириш босқичлари муҳокамалар марказида бўлди. Таъкидландики, мамлакатимизда олиб борилаётган ушбу лойиҳа энергия самарадорликни ошириш ва иситиш тизимида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.
Шунингдек, томонлар кўп қаватли уйларда энергосамарадорликни таъминлаш, бунда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш имкониятларига асосланадиган истиқболли лойиҳаларга ҳам эътибор қаратдилар.
- Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни ушлаб туриш, қурилиш ва коммунал соҳалардаги асосий стратегик вазифалардан биридир. Энергетика инфратузилмасини замонавий ёндашувлар асосида тизимлаштириш, энерготежамкорликни таъминлаш йўналишида ҳамкорликка доим тайёрмиз. Мамлакатимизда яшил технологиялар ва илғор ечимларни жорий этишда сизлар билан ўзаро лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишимизга ишонаман, - деди Шерзод Ҳидоятов.
Музокараларда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш юзасидан янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.