Инвестиция лойиҳаларини амалга оşириş масалалари муҳокама қилинди
2026-11-13 14:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда чорвачиликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, Хитойнинг илғор тажрибаси асосида наслчиликни ривожлантириш масалалари мулоқот мавзуси бўлди.
Аввалги қабулларда эришилган келишувлар доирасида чорвачиликда сунъий уруғлантириш лабораториясини ташкил этиш лойиҳаси ҳақида фикр алмашилди.
Мазкур ташаббус насл сифатини яхшилаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва соҳада замонавий селекция усулларини кенг жорий этишга хизмат қилиши таъкидланди.
Хитой компанияси томонидан Ўзбекистон туманида наслли қорамоллар олиб келиш бўйича ишлар муваффақиятли бошлангани айтилди. Келгусида ушбу лойиҳани изчил давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.
Ян Хуан Юн Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатлар ва иқтисодий алоқалар янги ҳамкорлик имкониятларини очаётганини таъкидлаб, вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўрсатилаётган амалий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирди.
Вилоят ҳокими чорвачиликда наслчиликни ривожлантириш, маҳсулдорликни оширишга қаратилган ташаббуслар муҳимлигини, ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини қайд этди.
Учрашувда таклиф этилган лойиҳаларни амалий босқичга олиб чиқиш масалалари келишиб олинди.
