Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани
2024-10-02 / Воқеалар тақвими
2024 йил 2–4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани ўтказилади.

Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025–2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси Бутунжаҳон анжумани якуни бўйича ишлаб чиқилади.
Бутунжаҳон анжумани доирасида Француз маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек, Абулқосим мадрасаси ва “Оҳунгузар” маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотлари ўтказилади.