“Миллий саноат занжири” кўргазмаси
2026-05-14 / Воқеалар тақвими

14–15 май кунлари Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида “Миллий саноат занжири” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, “Олмалиқ КМК” АЖ ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Тоғ-кон саноати ва металлургия йўналишида ўтказиладиган тадбирнинг асосий мақсади — маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, хусусий сектор ва йирик саноат корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда тадбиркорларни давлат харидлари тизимига кенгроқ жалб этишдан иборат.
Маълумот учун телефон рақамлари: +998945058505, +998978881001.