Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди
2024-06-25 15:05:00 / Янгиликлар
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва яхши қўшничиликка асосланган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда.
Давлатларимиз Раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган.
Айни пайтда барча соҳаларда ижобий ўсиш динамикаси кузатилаётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон қардош Қирғизистон билан барча соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги билдирилди.
Бунинг учун фармацевтика, электротехника, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.