Республика бўйича “Устоз–шогирд” анъаналари ривожланмоқда
2026-01-31 13:00:00 / Янгиликлар
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан республика бўйлаб ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
✍️ Жамғарма томонидан 2025 йилда “Устоз–шогирд” анъаналари асосида 1 922 нафар тадбиркорга 21,9 млрд сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 10 минг нафарга яқин шогирд ҳунарга тайёрланмоқда. Шогирдларни тайёрлаш, зарур хомашё хариди ҳамда уларнинг иш ҳақи учун 6 ой муддатга субсидия ажратилган.
✅ Натижа: ёшлар касб эгалламоқда, ҳунармандчилик ривожланмоқда, аҳоли бандлиги таъминланмоқда.
