Коррупцияга қарши кураш
1. ИЧКИ НАЗОРАТ МЕХАНИЗМИ
Молиявий назорат
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун молиявий назорат тизими амалга оширилади.
Молиявий назорат доирасида:
• барча молиявий операциялар электрон ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
• бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши мунтазам равишда мониторинг қилинади;
• молиявий ҳисоб-китоблар ва харажатлар устидан доимий назорат ўрнатилади;
• ҳар чоракда ички аудит текширувлари ўтказилади;
• маблағлар сарфи бўйича ҳисоботлар шакллантирилади.
Бу чоралар давлат маблағларининг шаффоф ва самарали сарфланишини таъминлашга хизмат қилади.
Рақамли мониторинг
Жамғарма фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида рақамли мониторинг тизими жорий этилган.
Ушбу тизим қуйидаги имкониятларни таъминлайди:
• барча аризалар ягона электрон реэстр орқали қайд этилади;
• мурожаатлар автоматлаштирилган тарзда рўйхатдан ўтказилади;
махсус скоринг тизими орқали мурожаатлар текширилади;
• маълумотлар автоматик таҳлил қилинади;
• қарор қабул қилиш жараёнлари электрон тизимда логлаштирилади.
Бу механизм инсон омилини камайтириш ва коррупция хавфини минималлаштиришга хизмат қилади.
Икки босқичли тасдиқ механизми
Жамғармада маблағ ажратиш ва муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнларида икки босқичли тасдиқ механизми қўлланилади.
Бу тизимга кўра:
• молиявий қарорлар қабул қилишда камида икки масъул мансабдор шахснинг тасдиғи талаб қилинади;
• айрим ҳолатларда қарорлар махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади;
• қарор қабул қилиш жараёни коллегиал тартибда амалга оширилади;
• барча қарорлар электрон тизимда қайд этилади.
Бу механизм қарор қабул қилишда шаффофлик ва адолатлиликни таъминлашга хизмат қилади.
2. МУРОЖААТ ҚОЛДИРИШ ШАКЛИ
Онлайн шакл орқали
• Аноним мурожаат имконияти
• Файл юклаш (далиллар)
• Шикоят турини танлаш
Ишонч телефони
+998 71 238 69 00
@Jamgarma_antikor_bot
