Жамғарма ҳақида
Жамғарманинг миссияси
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг асосий миссияси — аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, манзилли ёрдам механизмларини такомиллаштириш ҳамда барқарор иқтисодий ўсиш орқали камбағаллик даражасини босқичма-босқич қисқартиришдан иборат.
Жамғарманинг мақсади
Жамғарманинг асосий мақсади Ижтимоий реэстрга киритилган оила аъзоларининг бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш учун ушбу шахсларга ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш ҳисобланади.
Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланка ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Жамғарманинг расмий номи:
давлат тилида:
тўлиқ номи — Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси;
қисқартирилган номи — Камбағалликни қисқартириш жамғармаси;
рус тилида:
тўлиқ номи — Государственний селевой фонд по сокрашению бедности;
қисқартирилган номи — Фонд по сокрашению бедности;
инглиз тилида:
тўлиқ номи — State trust fund for poverty reduction;
қисқартирилган номи — Fund for poverty reduction.
Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.
Жамғарманинг жойлашган жойи (почта манзили) — Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй, почта индекси 100027.
