Субсидия
Субсидия - камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган фоизсиз молиявий кўмак.
СУБСИДИЯЛАРНИНГ ТУРЛАРИ, ШАРТЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ
|
№ |
Субсидия тури |
Миқдори |
Мақсади |
Маблағ ажратиш тури |
|---|---|---|---|---|
|
1 |
Суғориш воситалари учун |
4 120 000 сўмгача |
аҳолига - суғориш воситалари харид қилиш учун |
Пул кучириш орқали, уч томонлама шартномалар асосида таъминотчига ўтказиб берилади |
|
Уруғликлар ва кўчатлар учун |
1 236 000 сўмгача |
аҳолига - уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун |
||
|
2 |
Кооператив устав фондга аъзо бўлиш учун |
4 120 000 сўмгача |
аҳолига - кооператив устав фондига ҳар бир аъзонинг улуши сифатида киритиш учун |
Пул кучириш орқали, кооперативнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади |
|
3 |
Касаначилик фаолияти учун |
Бир ойлик ўртача даромади миқдорида |
Тадбиркорга - ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида |
Пул кучириш орқали, Тадбиркорнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади |
|
4 |
Ёшларга ҳунар ўргатиш ва шогирд тайёрлаш учун |
824 000 |
Тадбиркорга – “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга |
Пул кучириш орқали, тадбиркорнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади. |
|
5 |
Сайт яратиш, реклама қилиш учун |
12 360 000 сўмгача |
Усталарга - ўзларининг интернет сайтларини яратиш, маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама қилиш харажатларини қоплаш учун |
Пул кучириш орқали, фуқаронинг (талабгорнинг) ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. |
|
6 |
Ижара тўлови учун |
4 120 000 сўмгача |
Тадбиркорга - бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун |
Пул кучириш орқали, ижарага берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади. |
|
7 |
Жазони ўтаб келганлар учун |
12 710 000 сўмгача |
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга |
Пул кучириш орқали, талабгорнинг банк картасига ўтказиб берилади. |
|
8 |
Қуёш панелларини ўрнатиш учун |
41 200 000 сўмгача |
аҳолига – қуёш панелларини харид қилиш учун |
Пул кучириш орқали, уч томонлама шартномалар асосида таъминотчига ўтказиб берилади |
